Бугун дунёнинг қайси давлатига борманг, ўзбекистонлик йигит-қизларнинг энг масъулиятли жойларда фаолият олиб бораётганига гувоҳ бўласиз. Париж шаҳридаги дунёнинг энг йирик компаниясида фаолият олиб бораётган яна бир ўзбекистонликнинг ҳаёти бунга мисолдир, деб ёзади ЎзА.
«Ўзим Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатганман. 2012 йилда Erasmus Mundus стипендиясини ютиб олиб, Нант шаҳрида робототехника йўналиши бўйича икки йил магистратурада таҳсил олдим. Шундан сўнг икки йил математика-информатика йўналишидаги INRIA изланиш институтида муҳандис бўлиб ишладим. Айни пайтда, Amazon онлайн-магазинидан буюрилган маҳсулотларни 30 дақиқа ичида уйга ўзи учар дронлар ёрдамида етказиб бериш устида иш олиб боряпмиз. Изланишларимиз яқин йилларда ўз самарасини беради», — дейди Amazon компанияси муҳандиси Иззат Муханов.
Изоҳ (0)