Парижда, Елисей майдонида рўй берган отишма чоғида икки киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 7 октябрь куни эрталаб рўй берди. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келди.
Икки ярадор ҳам 30 ёшда. Улар оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди.
Айтилишича, номаълум шахслар улар ўтирган машинани ўққа тутиб, воқеа жойидан яширинган. Яраланганларнинг бири ҳайдовчи, иккинчиси йўловчидир.
Изоҳ (0)