Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44
Ҳеч нарса абадий эмас, шу жумладан, одамларнинг машғулотлари ҳам. Қўл меҳнати машиналар, ақлий меҳнат эса компьютер томонидан эгалланмоқда. AdMe бугунги кунда йўқолиб кетган касбларга эътибор қаратди.

Одам будильник

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Бу касб Буюк Британияда саноат инқилоби вақтида тарқалган ва мамлакатнинг баъзи ҳудудларида 1970 йилгача мавжуд бўлган.

Сув ташувчи

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Шаҳарларда марказий сув таъминоти тизими пайдо бўлгунига қадар одамлар сувни ўзлари ташиган ёки сув ташувчи хизматидан фойдаланган. Бугунги кунда эса сув етказиб бериш хизматлари фаолият кўрсатмоқда.

Машинистка

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Мазкур касб 1990 йилларда, ёзув машинаси ўрнини компьютер ва принтерлар эгаллаганда йўқолиб кетган.

Чироқ ёқувчи

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Лондон кўчаларида 1417 йилда шаҳар мерининг топшириғига биноан кўча чироқлари ўрнатилган, кейинчалик бу янгилик бутун Европага тарқалган. Чироқларни ёқиш, ўчириш, уларга ёқилғи қуйиш ва уларни тозалаш билан чироқчилар шуғулланган. Мазкур касб XIX асрнинг ўрталаригача, чироқлар газда автоматик тарзда ёнадиган бўлгунга қадар мавжуд бўлган.

Извошчи

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Бугунги кунда шаҳарларда извошчиларнинг вазифаларини таксичилар бажармоқда. Шундай бўлса ҳам, баъзи шаҳарларда арава хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Телефончи

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Автоматик телефон станцияларнинг яратилгунига қадар абонентларни телефончи қизлар боғлаб берган. Бу касб нуфузли ҳисобланган ва унга яхши оилаларнинг ёқимли овозга, келишувчан характерга эга ва бўйи баланд қизлар қабул қилинган.

Фабрикадаги лектор

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Фабрикаларда ишчилар бир хил тондаги иш вақтида ривожланиши учун лекторлар китоб ёки газета ўқиб берган.

Латтачи

Фото: AdMe

Фото: AdMe
XIX—ХХ асрларда Европа, Россия империяси ва АҚШда латта-путта ва лаш-лушларни сотиб олувчилар ишлаган. Сотиб олинган латта, қоғоз, арқон қайта ишланган ва қайтадан мато ва қоғоз ишлаб чиқарилган.

Муз ташувчи

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Кўплаб мамлакатларда иссиқ фаслларда муз тайёрлш ва сақлаш амалиёти мавжуд бўлган, бироқ XIX асрда муз сотиш бўйича саноат пайдо бўлган.

Пинсеттер (Бовлинг шарларини терувчилар)

Фото: AdMe

Фото: AdMe
Пинсеттер ёки пинспоттерлар бовлинг кеглиларини териш ва шарларни ўйинчиларга қайтарувчилар бўлган. 1938 йилда пинспоттер машиналар яратилгач, бу касб эгаларига эҳтиёж қолмаган.

Одам-компьютер

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Суперкомпьютерлар пайдо бўлгунига қадар ҳисоблаш ишлари билан одамлар, асосан, аёллар шуғулланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди