Бразилияда сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Овоз бериш чоғида сайловчилар янги президентни, вице-президентни, 54 сенаторни, 513 депутатни, 27 штат губернаторларини аниқлаб беради.
Мамлакат президентлиги учун курашда 13 номзод қатнашмоқда. Улар орасида энг машҳури Социал-либерал партия етакчиси Жаир Болсонарудир — жамоатчилик фикри сўровларига кўра, у 35 фоиз овоз тўплайди.
Иккинчи ўринда Меҳнаткашлар партиясидан Фернанду Аддад турибди. Бошқа номзодлар жамоатчилик фикри сўровларида кам овоз тўплаган.
Изоҳ (0)