Франция полицияси ўғирланган вертолётда шериклари билан бирга қамоқхонадан қочган жиноятчи ва ўғри Редуан Фаидни қўлга олди. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазирлиги хабар берди, деб ёзади TJournal.
Уни уч ойдан ортиқ қидиришди, шундан сўнг ҳаракатланишини кузатишди, бироқ у отишмалар ва тақибларсиз ушланди.
Фаидни бир неча ҳафта аввал мамлакатнинг шимолий қисмидаги шахсий квартирадан топишди. Maxсус операция 3 октябрга ўтар кечаси ўтказилган: 46 ёшли ўғри билан бирга унинг акаси, рафиқаси ва шахси маълум қилинмаган икки эркак қўлга олинган.
Фаидни қўлга олиш операциясида 50 нафар қуролланган полициячи иштирок этди. Бироқ ушлашда ўқотар қуролдан фойдаланилмаган — жиноятчилардан иккита тўппонча мусодара қилинган.
Фаид 2013 йилда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди, бироқ у 2018 йилнинг 1 июлида вертолётда қамоқхонадан қочиб кетган. Қочиш операцияси бир неча дақиқа вақт олган, жиноятчилар бир неча марта транспортни алмаштирганлиги учун уларни топа олишмаган. Бунга қадар француз қамоқхона эшигини портлатган, бироқ полициядан атиги бир ҳафта яширинган.
Изоҳ (0)