Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриётида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг беш китобдан иборат «Шайтанат» китоби тўлиқ нашрдан чиқди.
Бу галги тугал ва мукаммал нашрда беш қисмли китобнинг ҳар бир қисми алоҳида ном остида тақдим этилган, асарнинг ўзи эса яхлит, мазмунан ва мантиқан якун топган кўринишда, барча тузатишлар ва ўзгартиришлар киритилган ҳолда чоп этилди.
«Шайтанат» тўпламининг биринчи қисми «Қасос», иккинчи қисми «Нон берган жон олмайди», учинчи қисми «Семирган чумоли», тўртинчи қисми «Оққуш қўшиғи», бешинчи қисми «Азозил дўкони» деб номланди. Қисмларнинг ҳар бири алоҳида номлангани ва ҳар бир қисм алоҳида китоб сифатида нашр этилди.
Изоҳ (0)