Истанбулнинг Бакиркёй туманида автомобиль пиёдалар устига юриб кетди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақда 2 октябрь, сешанба куни НТВ телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, машина ҳайдовчиси номаълум сабабга кўра тротуарлар бўйлаб тартибсиз ҳаракатлана бошлаган, йўловчиларни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Полиция ҳайдовчини қидириш ишларини бошлаган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)