Испаниялик пенсионерлар 1 октябрь, душанба куни бутун мамлакат бўйлаб митинглар ўтказмоқда. Улар ҳукуматдан арзирли давлат пенсиялари билан таъминлашни талаб қилмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Акциялар Мадрид, Севилья, Памплон, Вальядолид, Гранада, Валенсия ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтмоқда.
Асосий талаб — пенсиянинг арзирли даражаси билан таъминлаш. Ўтган ҳафтада парламент комиссияси пенсия ислоҳотига («Толедо пакти») ўзгартиришлар киритишга келишди. Унга кўра, пенсияларнинг оширилиши истеъмол нархлари индексининг ўзгаришига боғлиқ бўлади, бош вазир Педро Санчес эса ҳукумат бўлажак ўзгаришларга рози эканлигини маълум қилди.
Испанияда пенсионерларнинг пенсияларни оширишни талаб қилувчи оммавий намойишлари март ойидан буён ўтказиб келинмоқда.
Мамлакатда ўртача пенсия ўтган йил охирида ойига 926 еврони ташкил этган.
Изоҳ (0)