Шоҳ Жаҳон масжиди Буюк Британиянинг Уокинг шаҳрида 1889 йилда венгриялик яҳудий Готлиб Вильгельм Лейтнер томонидан қурдирилган. У Буюк Британияга Қироллик коллежида ўқиш учун борган, деб ёзади Islam Today.
Мусулмон мамлакатлари бўйлаб саёҳати давомида у Абдурашид Сайёҳ исмини қабул қилган. 19 ёшида араб, турк ва янги грек тиллари бўйича ўқитувчи бўлган, 23 ёшида эса Лондон қироллик коллежида араб тили ва мусулмон ҳуқуқи бўйича профессор бўлган. Лейтнер кўплаб мактаблар, адабиёт ассоциациялари, оммавий кутубхоналар ва академик журналлар асосчиси саналади.
Шоҳ Жаҳон масжиди мамлакатдаги энг кўп киши ташриф буюрадиган масжид ҳисобланади. Ҳар йили масжидда уч миллион киши намоз ўқийди. Рамазон ойида ва жума намозлари вақтида ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми — 1,8 миллион киши масжидда намоз ўқийди.
Қуйидаги суратларда ўтган асрнинг 1920 йиллари, шу жумладан, Биринчи жаҳон уруши вақти акс этган. Суратларда асосан Рамазон ва Қурбон ҳайитларини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)