Америкалик қўшиқчи Барбра Стрейзанд вафот этган итининг клонлари унинг ҳақиқийсига қараганда ўзини умуман бошқача тутишини маълум қилди. Бу ҳақда Entertainment Tonight хабар бермоқда.
Артист «қалбни клонлаштиришнинг имкони йўқ» деган хулосага келди.«Улар ўхшаш эмас. Аслида, клонларнинг ташқи кўриниши унга ўхшайди, бироқ қалбни клонлаштириш имконсиз», — дея таъкидлайди 76 ёшли қўшиқчи.
2017 йил охирида Стрейзанд 14 ёшли Саманта лақабли котон-де-тулеар наслли итининг икки клонини буюртма қилган эди. Итнинг ўзини соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ўлдиришга тўғри келган.
Изоҳ (0)