Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Австриянинг Кремс амалий фанлар университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури асосида умумтаълим курсига ўқишга қабул бошланди, деб ёзади ЎзА.
Мазкур курс дастурида белгиланишича, қўшма ўқув дастурини муваффақиятли бажарган талабалар Австриянинг Кремс амалий фанлар университети дипломи ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр дипломига эга бўлади.
Ушбу қўшма ўқув дастур асосида «Экспортга ихтисослаштирилган менежмент», «Туризм ва кўнгил очиш масканлари менежменти» мутахассисликлар бўйича бакалавриат босқичига йигит-қизлар қабул қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилиш Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 10 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)