20 август куни жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида судланувчи Бойкобилова Ойжамол Норжигитовнага нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ маълум қилди.
О.Бойқобилова Мирзачўл туманидаги 6-сонли мактаб директори Б.Ёрбеков ва мактаб ҳисобчиси О.Гулмуратовларни департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан унинг аризаси бўйича ўтказилаётган текширишда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши билан қўрқитиб, аризаси бўйича ўтказилаётган текширишда уларга нисбатан даъвоси йўқлиги мазмунида кўрсатма бериш ҳамда департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан уларга нисбатан жиноят иши қўзғаттирмаслик эвазига улардан кўп миқдорда пул талаб қилган. Олинган пулни департамент ходимига беришини айтиб, 3 минг доллар ва 3,5 миллион сўм талаб қилиб, Б.Ёрбеков ва О.Гулмуратовлардан бу пулнинг маълум миқдорини олаётганида ушланган.
О.Бойкобилова содир этган жинояти учун туман суди томонидан ЖКнинг 165 ва 28,211-моддалари айбдор деб топилиб, унга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)