Тошкент давлат стоматология институтида «Талабаликка бағишлов» тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг 4 июндаги «2018/2019-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, қатор тиббиёт олий ўқув юртлари қатори Тошкент давлат стоматология институтига ҳам стоматология ва болалар стоматологияси йўналишларида давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 65 та мақсадли қабул қвоталари ажратилди. Тест синовлари натижасида 2018/2019-ўқув йилида 1-курсга 357 нафар талаба қабул қилинди.
Тадбирда институтнинг 1-курс талабалари талабалик қасамёдини қабул қилди.
Изоҳ (0)