26 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Вьетнамнинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбари ВСР президенти Чан Дай Куангнинг бевақт вафот этгани муносабати билан элчи Фам Ван Фао ва бутун Вьетнам халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди ҳамда элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Изоҳ (0)