24 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Жазоир элчиси Насер Бушеритни унинг илтимосига кўра қабул қилди, деб ёзади ТИВ матбуот хизмати.
Элчи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига йўлланган Жазоир Президенти Абдулазиз Бутефликанинг мактубини топширди.
Учрашувда Ўзбекистон—Жазоир алоқаларини фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан қўшма тадбирларни ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)