Тошкент шаҳар ҳокимлиги 20 октябрга қадар Чингиз Айтматов кўчасини ободонлаштириш ва Чингиз Айтматов барельефини ўрнатиш ишларини амалга оширади, деб ёзади ЎзА.
Бунда барельеф пойдевори (постамент)ни барпо этиш, атрофидаги пиёдалар йўлакларини кенгайтириб, бетон қопламаси ётқизиш, майдонга ўриндиқлар ва тунги ёритиш, яшил майдонларга сунъий суғориш мосламалари ўрнатиш, райгресс ётқизиш ва гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилади.
Изоҳ (0)