Россиянинг Қрим ўлкасида автобус ва енгил автомобиль иштирокида юз берган ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, енгил автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва автобусга тўқнашган, оқибатда беш киши ҳалок бўлган.
Ҳудуд фавқулодда хизмати томонидан хабар берилишича, ҳодиса 24 сентябрь куни Первомайский туманидаги Каштановка қишлоғи ҳудудида юз берган.