Smartgov Consulting консалтинг бюроси ижрочи директори, шунингдек, жамоатчилик арбоби Азиза Умарова мамлакатда Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммо юзасидан ўз фикрини билдирди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Facebook тирикдан кўра кўпроқ ўлик. VPN билан боғлиқ ноқулайликлар, интернет тезлиги ва бундай чоранинг умумий сиёсий жиҳатларидан ташқари, бу ‘бизнес модели’ Facebook’да илгари суриш ҳисобига қурилган кичик бизнес ва фуқаролик жамиятига қандай зарар етказиши тўғрисидаги фикрларим билан бўлишмоқчийдим», — деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига қараганда, бу биринчидан, аёлларнинг уйдаги кичик бизнесига дахл қилган.
«Мисол учун, ‘Мазали ҳикоя’ саҳифаси бор. Facebook орқали фуқаролар буюртма асосида турли таомлар тайёрловчи аёллар ҳақида маълумот олади. Иккинчидан, бу вазият ҳунармандлар, масалан, ўз қўли билан ажойиб тўғнағичлар тайёрловчи Карина Кенжаева (Бухоро) ва Юлия Завертайлога (Тошкент) дахл қилди. Фойдаланувчилар Facebook туфайли улар тайёрлаган ишларни кўриши ва буюртмалар қилиши мумкин эди. Ижтимоий тармоқларни ўлдиринг ва кўплаб ҳунармандлар барқарор буюртмаларсиз қолади», — деб ёзди у.
Азиза Умарова Facebook, шунингдек, фуқаролик жамиятининг ижтимоий лойиҳалари ўрнини босганлигига урғу берди.
Изоҳ (0)