Жиззах шаҳрида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг OPEN AIR. Silk road simfony концерт дастурлари бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрининг 88-мавсуми бошланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Sothis aegis ва «Амирсой» компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳадан кўзланган мақсад одамларни юксак мусиқа санъати нафосатидан баҳраманд этишдир.
«Ёшлар шаҳарчаси»да очиқ осмон остида миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг ноёб дурдоналари янграган концертда бу мақсадга эришилди.
Концертда Штраус ва Чайковский каби жаҳон мумтоз мусиқа санъати вакилларининг дурдона асарларидан тортиб, Андреа Бочелли, Нино Рота каби замонавий композиторлар яратган симфониялар, валслар томошабинлар қалбини ром этди. Театрнинг етакчи солистлари томонидан «Дилором», «Майсаранинг иши» каби миллий опера санъатидан ижро этилган ариялар ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмади.
Изоҳ (0)