20 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Европа ташқи фаолият хизмати бошқарувчи директори ўринбосари, Россия, Шарқий ҳамкорлик, Марказий Осиё давлатлари ва ЕХҲТ департаменти раҳбари Люк Девин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси борасида бўлажак музокаралар жараёнининг амалий жиҳатлари учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.
КШҲБ бўйича бош музокарачи этиб тайинланган Люк Девин ҳозирда амалда бўлган ҳужжат ўрнини эгалловчи ҳамда ҳамкорликнинг кейинги ривожланиши учун ҳуқуқий асос бўлиши керак бўлган янги ҳужжат устида биргаликда фаол ишлашга Европа Иттифоқида қизиқиш борлигини тасдиқлади.
Музокараларда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Изоҳ (0)