Вазирлар Маҳкамасининг 4 июлда тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жисмоний ҳамда юридик шахслар учун 2018 йилнинг иккинчи яримйиллиги доирасида сайёр қабуллар ташкиллаштириш графигига мувофиқ, 28 сентябрда «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев иштирокида Беруний туманида сайёр қабул ташкил этилади. Бу ҳақда қўмита «Дарё»га маълум қилди.
Қўмита ваколати доирасидаги масалалар юзасидан муаммолар, саволлар, таклиф ва мулоҳазалар билан 28 сентябрь соат 11:00 да Беруний туман ҳокимияти мажлислар залига ташриф буюриш мумкин.
Изоҳ (0)