«Ўзбекистон—Афғонистон» дўстлик жамияти ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида «Ўзбекистон—Афғонистон муносабатларида янги давр» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.
Тадбир Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, Афғонистоннинг мамлакатдаги элчиси Сайид Шаҳобиддин Темурий, «Ўзбекистон—Афғонистон» дўстлик жамияти раиси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Абдураҳим Маннонов, олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Афғонистонда 40 йилдан ортиқ вақтдан бери нотинч вазият ҳукм сурмоқда. Ўзбекистон дунё эътиборини ушбу жараёнга қаратиб, қўшни диёрда тинчликка эришиш орқали минтақада барқарор тараққиётга эришиш борасида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, ташкил қилинган «Ўзбекистон—Афғонистон» дўстлик жамияти икки халқ ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш имконини беради.
Изоҳ (0)