17 сентябрь куни Тошкентга Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони — штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Ж.Бойлз бошчилигидаги делегация ташриф буюрмоқда, деб ёзади ЎзА.
18—19 сентябрь кунларига мўлжалланган ташриф дастуридан мудофаа, ички ишлар, ФВ, ташқи ишлар вазирлари, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари, Миллий гвардия қўмондони билан учрашувлар, Қуролли Кучлар Академиясига ташриф ўрин олган.
Шунингдек, меҳмонлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул ва концерт дастури ташкил этилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)