Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Holley Group компанияси раҳбари Чен Вейдун бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
Учрашувда Бектемир туманида замонавий технопарк бунёд этиш лойиҳаси муҳокама этилди. Лойиҳа 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига амалга оширилиб, технопарк ҳудудида текстил, фармацевтика, микроэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, технопарк 10 мингга яқин янги иш ўрни яратишни ҳам кўзда тутади.
Ҳоллей Ташкент 150 гектар майдонни ўз ичига олиб, йиллик ишлаб чиқариш маҳсулоти экспорти қарийб 2 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.
Ҳоллей гроуп компанияси 1970 йилда Ханчжоу (Хитой) шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда компаниянинг Шимолий Америка, Жануби-шарқий Осиё, Европа ва Африка минтақаларида филиаллари мавжуд.
Изоҳ (0)