«Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропортида йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пул ўғирланган. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди, деб ёзади Uz24.
Жорий йилнинг 18 август куни «Ислом Каримов» халқаро аэропортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғига ариза келиш тушган. Аризага кўра фуқаро А. 2018 йилнинг 18 август куни Тошкент—Бухоро авиарейси билан Бухоро халқаро аэропортига борганлигини, юкларни қабул қилганда юклар ичида 250 минг сўм пулларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва бу ҳолат юзасидан пулларни топишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ариза ёзган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув давомида 250 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини 3-терминал Тошкент халқаро аэропорти техник ходими фуқаро С. томонидан ўғирланганлиги аниқланган.
Изоҳ (0)