2018 йил 11 сентябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро М. (1972 йилда туғилган, эркак) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасидаги «Олам фарм» МЧЖ дорихонаси ёнида турган Сурия фуқароси М.га (1992 йилда туғилган, эркак) тегишли бўлган Honda Accord русумли автомашинани олиб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
11 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)