Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хорижий валютада имзоланган барча ижара шартномалар ва кўчмас мулк олди-сотди ҳужжатларини турк лирасига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 13 сентябрь куни Anadolu хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Туркия фуқаролари ўртасида олди-сотди, ижара, кўчар ва кўчмас мулк лизинги шартномалари имзоланганда, томонларнинг тўлов мажбуриятлари хорижий валютада белгиланмайди.
Фармонга мувофиқ, қайта ҳисоблаш 30 кун ичида амалга оширилади.
Аввалроқ Эрдўғон Туркия фуқароларини доллар ва евроларни лирага алмаштиришга чақирган эди.
Изоҳ (0)