Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги қўшничилик муносабатлари, маданий-маърифий ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, 13 сентябрь куни Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг бизнес форуми ўтказилади, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Бугун, 12 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Президент ҳузуридаги аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдукаликова бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Эртага «Пойтахт« бизнес марказида Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркор аёллари ўртасида илк бор бизнес форум ҳамда қўшма кооперацион биржа ташкил этилади ва қўшма ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Маданияти, дини ва тарихи бир бўлган икки қўшни давлат тадбиркор аёлларининг бирлашуви тарихий воқеадир.