Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри полицияси ўғирланган қимматбаҳо идишлар, жумладан, вилоятнинг сўнгги ҳукмдори Усмон Али Хоннинг тилла идишини топди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: TJournal

Қимматбаҳо ашёлар ўғирлангани учун ҳибсга олинган жиноятчилар сўроқ чоғида талончиликдан кейиноқ Мумбайдаги беш юлдузли меҳмонхонага жойлашишганини тан олди. Улар бриллиантлар билан безатилган идишда тилла қошиқлар ёрдамида овқатланиш ва олтин пиёлада ичимлик ичиш учун бир ҳафта давомида таомларни хонага буюртма қилган. Қашшоқликда ўсган 23 ва 24 ёшли йигитлар бой ҳаёт таъмини тотиб кўрмоқчи бўлди.

Ўғрилар бир неча бор заргарлар билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ уринишлари чиппакка чиққан. Улар 10 сентябрь куни пуллари тугагач Ҳайдарободга қайтган ва шу ерда қўлга олинган.

5,4 миллион фунт стерлинг баҳоланган қимматбаҳо идишлар тартибга келтирилади ва олдин Али Хоннинг қароргоҳи бўлган музейга қайтарилади.