Филиппин президенти Родриго Дутерте 12 сентябрь, чоршанба куни Филиппин телевидениеси эфирида мухолифатчилар гуруҳи унга нисбатан суиқасд тайёрлаётганлиги ҳақида маълумот олганлигини билдирди, деб ёзади «Интерфакс».
У хорижий давлатдан бунинг далилини олганлигини таъкидлади. «Менга уларда ҳозир бундай режа борлигини (суиқасд режаси) маълум қилишди», — деди Дутерте, бироқ қайси мамлакат буни унга маълум қилганлигига аниқлик киритмади.
Филиппин президенти бу режа ортида эҳтимол мухолифат, исёнчи маоистлар ва собиқ ҳарбийлар турганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, улар аввал ҳам бу каби суиқасдни амалга оширишга уринган.
Изоҳ (0)