Транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этишга ваколатларни расмийлаштириш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Norma’да маълум қилинди, деб ёзади Uz24.
Ҳужжатда 2001 йилдан амал қилаётган қуйидаги иккита тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда:
- автомототранспорт воситаларига нисбатан ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ — айни пайтда бу ишончнома бўйича жисмоний шахсга тегишли бўлган транспортни бошқарадиган ҳар бир шахсга ишончнома фақат мулкдор томонидан берилади;
- Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ — бу тақиқ бўйича айни пайтда чет эллик фуқаролар автомобилларни ижарага ололмайди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Изоҳ (0)