Миллий матбуот марказида Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти фаолиятига бағишланган «25 йил: шараф, маҳорат ва мардлик мактаби» номли китоб тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси масъуллари, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатда аҳолининг мол-мулкини олов исканжасидан ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатаётган инсонлар меҳнатини қадрлаш, малакали мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ушбу китоб Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг 25 йиллигига бағишлаб Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди. Унда институтнинг ташкил топиши, ривожланиш босқичлари, тузилма ва кафедралари фаолияти, кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши каби кўплаб мавзулар қамраб олинган.
Тадбирда соҳа ходимлари бугунги кунда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, олиб борилаётган изланишлар ва таҳлилларга тўхталиб ўтди.
Изоҳ (0)