Дунёнинг турли олигархларига қарашли шахсий ва тижорий авиажетлари «Тошкент» халқаро аэропортига келмоқда. Бу ҳақда «AviaSpotter» Telegram канали хабар берди.
Каналга кўра, миллиардер Алишер Усмоновнинг 9 сентябрда Тошкентда нишонланадиган туғилган куни муносабати билан боғлиқ бўлиши мумкин.
7 сентябрдан бошлаб Тошкентга турли русумдаги самолётлар чартер рейслар билан келган. Алишер Усмоновнинг «Bourkhan» авиалайнери ҳам шу куни Сочидан пойтахтга келган.
Пойтахтга нуфузли футбол клублари «Внуково» аэропортидан ЦСКА президенти Евгений Гинер , «GainJet Aviation»га қарашли Англиянинг «Манчестер Сити», «Тоттенхем», Португалиядан «Бенфика» клубларига хизмат кўрсатадиган «Boeing 737-23N» самолёти ҳам Ўзбекистонга етиб келди.
Россиялик бизнесмен, «Магнитогорск металлургия комбинати» директорлар кенгаши раиси, Виктор Рашниковнинг шахсий «Bombardier golfstream G650» самолёти ҳам 8 сентябрь куни Тошкентга қўнган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан Россиянинг «USM Holding» акционерлик жамияти таъсисчиси Алишер Усмонов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган эди.
Владимир Путин Алишер Усмоновни туғилган куни билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)