8 сентябрь куни Тошкентда Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Дарё» вакили тадбирда иштирок этди.
Тадбирда кўзга кўринган журналистлар, блогерлар, интернет нашрлари вакиллари, жамоат арбоблари, давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда қатор дипломатик корпуслар раҳбарлари қатнашди.
«Экспомарказ»да ташкил этилган тадбирнинг расмий қисмида янги агентлик раҳбарияти меҳмонларни қутлади. Шундан сўнг агентлик фаолияти ҳақида видеоролик намойиш этилди. Бошқа нашрлар журналистлари саҳнага таклиф этилиб, янги агентлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Тадбирнинг норасмий қисми тугагач, санъаткорлар куй ижро этди, меҳмонлар дастурхонга таклиф этилди.
Изоҳ (0)