Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида таваллудининг 1045 йиллиги муносабати билан буюк аллома Абу Райҳон Берунийга ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Буюк қомусий олимнинг инновацион ғоялари ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси» мавзусида илмий-назарий анжуман ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан олимлар, шоир ва ёзувчилар, жамоат арбоблари иштирок этди.
Абу Райҳон Беруний рамзий қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Абу Райҳон Берунийнинг янги ҳайкали тантанали очилди.
Изоҳ (0)