Шаҳрисабз шаҳрида 1-Халқаро мақом санъати анжумани тантанали очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
6 сентябрь, соат 19.00 да Оқсарой майдонида очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фестиваль иштирокчилари ва томошабинлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни қарсаклар билан кутиб олди.
Сўз Президентга берилди.
Давлат раҳбари Амир Темур барпо этган Оқсарой майдонида ўтаётган 1-Халқаро мусиқа анжумани иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаб, жаҳон халқларининг мусиқий хазинасига айланган мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш мазкур анжуманнинг асосий мақсади эканини таъкидлади.
Изоҳ (0)