Бернда Ўзбекистоннинг Швейцариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимовнинг Швейцария президенти Алан Берсга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Маросим доирасида Ўзбекистон—Швейцария алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Швейцария президенти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишини маъқуллади ва Швейцария томони уларни амалга оширишда зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)