Наманган шаҳрида пластмасса чиқиндиларни қайта ишлашдан иккиламчи хом ашё тайёрлашга ихтисослашган «Мега эко пласт» корхонаси фаолият бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбиркор Шерзод Абдуллаевнинг ушбу бизнес лойиҳаси маҳаллий ҳокимлик томонидан эътиборга олиниб, Наманган шаҳрида ташкил этилаётган «Орзу» кичик саноат зонасидан ярим гектар ер майдони ажратиб берилди.
Тадбиркор бу ерда қисқа муддатда умумий қиймати 2 миллиард 250 миллион сўмлик қурилиш-монтаж, технологик жиҳозлаш ишларини амалга оширди. Хитойдан 180 минг доллар эвазига пластмасса чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари келтириб, ишга туширди.
Корхонада 20 киши иш билан таъминланди. Лойиҳанинг навбатдаги босқичида энергия тежовчи лампалар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилади. Бу иш ўринларини икки-уч баробар кўпайтириш имконини беради.
Изоҳ (0)