КХДР ғарбида сув тошқини оқибатида камида 76 киши ҳалок бўлди, яна 75 киши, жумладан болалар бедарак йўқолди. Минглаб одам бошпанасиз қолди. Бу ҳақда Қизил Хоч халқаро федерацияси ва Қизил Яримой баёнотида сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Минглаб одам ўз уйларидан маҳрум бўлди ва шошилинч тиббий ёрдам, бошпана ва ичимлик сувига муҳтож», — дейилади баёнотда.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида 800 дан ортиқ бино, жумладан, турар-жойлар, шифохона ва мактаблар вайрон бўлган.
Қизил Хоч халқаро федерациясининг волонтёрлари тирик қолганларни қидириш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)