АҚШнинг Огайо штати Цинциннати шаҳрида жойлашган банкда отишма юз берди. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, полициячилар ҳодиса жойига етиб келган, деб ёзади «РИА Новости».
Cincinnati Enquirer газетасининг хабар беришича, камида уч киши жабрланган — бир киши кўчада бўлган, иккинчиси қўшни дўконда бўлган.
«Аёл банкка кирди ва эркак киши унга қарата ўқ узди», — дейди ҳодиса гувоҳи. Унинг сўзларига қараганда, ‘мерган’ 15 мартага яқин ўқ узган.
Нашрга кўра, одамлар банк ҳожатхонасига яширинган.
Изоҳ (0)