Сурияда «тарихий ҳодиса» — қочоқлар бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. Унга манфаатдор мамлакатлар ва БМТ вакиллари таклиф этилади. Бу ҳақда 5 сентябрь куни Россия мудофаа бошқармаси миллий маркази раҳбари генерал-полковник Михаил Мизинсев маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Форумни ўтказиш вақти ва жойи ҳозирча маълум қилинмаган.
«Президент Башар Асад Сурияда қочоқлар бўйича халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини ижобий қабул қилди ва аллақачон форумнинг аниқ тадбирларини ишлаб чиқиш учун Сурия раҳбарияти вакилларини тайинлади», — деди Мизинсев.
Унинг сўзларига қараганда, форум суриялик қочоқларни қабул қилган мамлакатларнинг яхши ният элчиларини бир стол атрофида тўплаш ва мазкур мамлакатда тинч ҳаётни йўлга қўйишга қаратилган барча соғлом кучларни бирлаштириш имконини беради.
Изоҳ (0)