Хитой Африка мамлакатларига инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 3 сентябрь, душанба куни ХХР раиси Си Цзиньпин Пекинда Хитой ва Африка ҳамкорлиги форуми (FOCAC-2018) очилиш маросимидаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Хитой етакчисининг сўзларига қараганда, яқин уч йилда 10 миллиард доллар ажратилади. Гап ҳукуматлараро ёрдам, инвестициялар, капитал инвестициялар ва кредитлар ҳақида бормоқда. Жумладан, умумий суммадан 15 миллиард доллари ёрдам ва фоизсиз кредит сифатида ажратилиши кўзда тутилган.
ХХР раиси, шунингдек, Пекин Африка мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга моддий ёрдам сифатида қўшимча 1 миллиард юан (146 миллион доллар атрофида) тақдим этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Африкага қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори малакали 500 нафар хитойлик мутахассис йўналтирилади.
Изоҳ (0)