Самарқанд вилояти Пастдарғом туман маркази Жума шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус–2018» кўрик-танлови ташкил этилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Тадбирда саноат соҳаси, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган 80 нафардан ортиқ тадбиркор, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди.
Танлов якунига кўра, иштирокчилар саноат соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», хизмат кўрсатиш соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» номинациялари бўйича иштирокчилар аниқланди.
Изоҳ (0)