Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Тошкент шаҳрининг Сергели туманида кўчада қолиб кетган 68 ёшли аёлга ёрдам кўрсатди. У ҳақдаги маълумот 3 сентябрь куни «Потребитель.уз»нинг Facebook’даги гуруҳида пайдо бўлган эди, деб ёзади «Газета.uz».
Хабар муаллифи кекса аёл ерда ётганлиги ва тура олмаслигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига қараганда, тез ёрдам аёлни уч марта олиб кетган ва яна қайтариб олиб келган.
Хотин-қизлар қўмитасининг мутахассислари шу куннинг ўзидаёқ воқеа жойига чиқди. Нурия Миклюдова унинг яшаш жойини сотиб, Россияга кетган фарзандлари сабабли доимий турар-жойсиз кўчада қолганлиги аниқланди.
Тиббий текширувдан сўнг аёл Республика тез тиббий ёрдам илмий марказининг кардиология бўлимига жойлаштирилди. Хотин-қизлар қўмитаси ва Сергели тумани ҳокими ўринбосари вазиятни назорат остига олди.
Аёл шошилинч ёрдам олгандан сўнг бошқа тиббий муассасага ўтказилади, кейинчалик эса унинг ҳужжатларини тиклаш ва турар-жой билан таъминлаш бўйича чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)