Сурия ҳукумати ва «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик ташкилотининг жангарилари жанговар хлор ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура 4 сентябрь кунги брифингда маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Бир томондан Сурия ҳукумати ҳам, «ан-Нусра» террорчилик ташкилоти ҳам жанговар хлор ишлаб чиқариш имкониятига эга эканлигини тасдиқлайман. Жанговар хлор кимёвий ҳужум деб ҳисобланиш имконига эга. У ҳаводан оғирроқ бўлиб, соғлиқга катта зарар келтиради», — деди у «ан-Нусра» Идлибда кимёвий ҳужум уюштириши мумкинлиги эҳтимолини изоҳлай туриб.
Шу билан бир пайтда, де Мистура Сурияда ҳар қандай кимёвий қурол, шу жумладан жанговар хлор қўллашга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)