БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Россия ва Туркиянинг Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларига кўпроқ вақт беришни сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз музокаралар учун, айниқса Россия ва Туркия ўртасидаги музокаралар учун кўпроқ вақт сўраймиз. Улар мулоқот олиб бормоқда, ва бу мени нуқтаи назаримда, Идлиб муаммосининг яққол ечими ҳисобланади», — дея таъкидлади у Женевадаги брифингда.
Де Мистура минтақадаги 2,9 миллион киши ҳаётини сақлаб қолиш учун томонлар Идлибда жанговар ҳаракатлардан максимал даражада тийилиши лозимлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, Россия, Эрон ва Туркия Идлибдаги деескалация зонасининг кафолатлари сифатида ушбу минтақада масаланинг тинч ечимини топишда алоҳида масъулдир.
Изоҳ (0)