Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчес 3 сентябрь, душанба куни Каталония учун кўпроқ автономия масаласида референдум ўтказишни таклиф қилди. Бироқ у мустақиллик учун овоз бериш имконини истисно этди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Санчес у Мадрид ва Каталония ўртасида рағбатлантираётган мулоқот минтақанинг «автономиясини кучайтириш учун» овоз беришга олиб келиши лозимлигини маълум қилди.
«Бу автономия учун референдум, ўз тақдирини белгилаш учун эмас», — деди у, бироқ овоз беришни ўтказиш учун вақт чекловларига аниқлик киритмади.
Санчес июнь ойида лавозимини эгаллагандан сўнг ҳукумат каталониялик сепаратистлар билан камроқ қарама-қаршиликда бўлиши, бироқ ҳудуднинг мустақиллигига қатъий қарши эканлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)