Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларининг ғолиблари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев, ўзбек эстрадасининг ёрқин намояндалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Абдулла Арипов қўлга киритилган жами 70 та медаль Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига муносиб туҳфа бўлганини таъкидлади. Сўзга чиққан давлат ва жамоат арбоблари, таниқли санъаткорлар ва спортчиларнинг ота-оналари ушбу муваффақият билан спортчиларни қутлар экан, келажакда улардан бундан-да катта ютуқларни кутиб қолишини айтди. Ғолиблар шаҳар бўйлаб айланиб, уларни маънавий олқишлаб турган мухлисларини хушнуд этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Турнирга Ўзбекистондан 331 нафар спортчи йўл олиб, улар спортнинг 30 тури бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қилди. Ўзбекистонлик спортчилар 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медали билан қайтди.

«Спортчилар орасидан Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ва Қуролли Кучлар хизматчилари 10 та олтин, 11 та кумуш ва 12 та бронза медали билан қайтгани бизни жуда ҳам қувонтирди. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Руслан Нуриддинов оғир атлетика бўйича Осиё ўйинларининг янги рекордчисига айланган бўлса, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Вадим Меньков байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича тўрт карра Осиё ўйинлари ғолибига айланган илк спортчи бўлди», – дейди подполковник Мансур Мамадаминов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати