Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Исроилда Итамар Берна исмли бола ҳосилдорлик маъбудаси ҳайкалини топиб олди, унинг ёши 11—12 минг йилга тенг. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Хабар берилишича, ўсмир саёҳат вақтида ғалати тошни топган. Икки йил давомида тош унинг уйидаги қутида бошқа тошлар билан бирга ётган.

Бир кун жумбоқли тошни боланинг онаси кўриб қолган ва уни таниш археологга олиб борган. Ҳайкалчани ўрганган мутахассис у ҳосилдорлик маъбудасини акс эттиришини ва жуда қадимий эканлигини аниқлаган.

Кичик ҳайкалча ҳомиладор аёлни акс эттиради. Қадимги вақтларда бундай шакллардан одамлар тумор сифатида фойдаланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар