Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мустақилликнинг 27 йиллик байрами муносабати билан «Такси-Ҳуқуқий ахборот» лойиҳаси йўлга қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га маълум қилди.
Лойиҳа 10 кун давом этади ва ҳар куни тасвирга олиниб, маҳаллий телевидение орқали кун давомида бир неча маротаба эфирга узатилиб борилади.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад энг аввало аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қолаверса Адлия вазирлигининг Telegram ижтимоий тармоғидаги «Ҳуқуқий ахборот» каналини янада кенгроқ тарғиб этишдан иборат.
Келгусида, ушбу лойиҳа доирасида конституция ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини ёритиб бориш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)